Ўзбекистон | 10:39 / 12.05.2021
16190
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Шифохонага ётқизилган беморлар сони 3,8 мингдан ошди, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 395 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 11 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95467 (+395) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 8 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 60 нафари Тошкент вилоятида,
  • 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
  • Бухоро вилоятида 7 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 78 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 13 нафар,
  • Фарғона вилоятида 5 нафар,
  • Хоразм вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент вилоятида 48 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90976 (+312) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 666 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид