Ўзбекистон | 12:22 / 12.05.2021
2198
2 дақиқада ўқилади

“Рамазон туҳфаси” акцияси доирасида 1 минг 500 дан ортиқ оилаларга ёрдам кўрсатилди

Тошкент вилоятида “Рамазон туҳфаси” акцияси доирасида тадбиркорлар, ишбилармонлар, саховатпеша инсонлар томонидан муҳтож оилаларга ёрдам берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди

Мазкур акция бошланганидан то ҳозирга қадар 1 минг 500 дан ортиқ оилаларга 1 млрд 437 млн 247 минг сўмлик моддий меҳр-мурувват ёрдами кўрсатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари ва пул маблағи ажратилган.

Хусусан, 8 май ҳолатига 300 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилган. Ангрен шаҳар бош имом-хатиби Яҳёхон домла Бабохонов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда кам таъминланган, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз аёл ва боқувчисини йўқотган 145 та оиланинг ҳар бирига 1 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам эҳсон қилинган. 

«Бўка тумани “Мой-тепа” жоме масжиди имом хатиби ташаббуси билан эҳтиёжманд 15 нафар оилага 3 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, “Мулла Абдурозиқ” жоме масжиди имом хатиби Абдузохир Аблоқулов ташаббуси билан эҳтиёжманд 10 нафар оилага жами 10 млн сўмлик моддий ёрдам берилди. Зангиота тумани “Умир” жомеъ масжиди имом-хатиби Файзуллажон домла Абдулҳамидов бошчилигида 30 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган оилаларга 15 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди» – дейилади хабарда.

Мавзуга оид