Ўзбекистон | 08:27 / 12.05.2021
3463
2 дақиқада ўқилади

Тахиатошда тиббий диагностика маркази ҳамда тикувчилик цехи очилди

Тахиатош туманида «Тахиатош ИЭС» АЖга қарашли тиббий диагностика маркази ҳамда тикувчилик цехи биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Бошқаруви раиси Фарҳод Абдурахманов ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Мурат Камалов табригидан кейин меҳмонлар тиббий диагностика марказига ўрнатилган жиҳозлар ва тикувчилик цехидаги иш жараёни билан танишишган.

Қайд этилишича, диагностика марказида республикада ягона бўлган замонавий МРТ қурилмаси ўрнатилган. Шу билан бирга электрокардиограмма, видеоэндоскопия, ультратовуш диагностикаси, стоматология ва бошқа тиббий қурилмалар ўрнатилган.

Қўшимча қилинишича, диагностика маркази ва тикувчилик цехининг ишга туширилиши натижасида 65 та янги иш ўринлари яратилган. Шундан диагностика марказида 48 та иш ўринлари ва тикувчилик цехида 17 та иш ўринлари яратилди, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Беруний туманида лойиҳа қиймати 11 млрд сўмлик инновацион клиника иш бошлаганди.

Мавзуга оид