Ўзбекистон | 10:43 / 13.05.2021
20296
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда яна бир киши касалликдан вафот этди, шифохонага ётқизилганлар сони 3,9 мингга яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда яна 359та янги касалланиш ҳолати аниқлангани ва бир бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 12 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95826 (+359) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 65 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 15 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 63 нафари Тошкент вилоятида,
  • 163 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
  • Андижон вилоятида 30 нафар,
  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Жиззах вилоятида 14 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 64 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 6 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 12 нафар,
  • Хоразм вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент вилоятида 41 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 119 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91301 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 667 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3858 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид