Афғон генерали қўшни давлатларга умумий ҳарбий бўлинма тузишни таклиф қилмоқда
Афғонистон армиясининг махсус операциялар корпуси қўмондони Муҳаммад Фарид Аҳмади қўшни давлатлар билан биргаликда террорчиликка қарши курашиш йўлида умумий ҳарбий бўлинма тузиш ғоясини илгари сурди.
АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши ва Толибон билан тўқнашувлар жадаллашгани фонида, ҳукумат армияси махсус операциялар корпуси (ANASOC) қўмондони, генерал-лейтенант Муҳаммад Фарид Аҳмади қўшни давлатларга террорчиликка қарши курашиш йўлида миллий саъй-ҳаракатларни амалда бирлаштиришни таклиф қилди.
У Military Times'да эълон қилган мақоласида, бир нечта давлатларнинг махсус топшириқли ҳарбийлари (спецназ) иштирокида Афғонистонда ҳарбий бўлинмалар ташкил этиш ғоясини ўртага ташлаган.
Қўмондоннинг фикрича, қўшма ҳарбий тузилмани яратиш – Афғонистон ҳудудида мужоҳидларнинг ҳужумини самарали қайтариш ҳамда террорчилик гуруҳларининг Марказий ва Жанубий Осиёдаги қўшни давлатларга ёйилишининг олдини олиш имконини беради.
Бундан ташқари, махсус операциялар бўйича миллий тузилмалар шу орқали катта жанговар тажриба орттиради, дея ҳисобламоқда у.
Афғон генералининг таклифи ҳақида сўз юритган россиялик кузатувчи Александр Хроленконинг ёзишича, АҚШ Давлат департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳам «спецназ дўстлиги» ғоясини қўллаб-қувватлаётганини тахмин қилиш мумкин. Шу билан бирга, Хроленко ғоя амалга ошиши эҳтимоли пастлигини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа доктринасига асосан, мамлакат Қуролли Кучлари хориждаги тинчлик ўрнатиш билан боғлиқ операцияларда ва ҳарбий можароларда иштирок этмайди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024