Черногория барча туристларга чегараларини очмоқда
Бутун иқтисодиёти 6 млрд доллар деб баҳоланадиган республика даромадининг чорак қисми туризмдан келади.
Черногория ҳукумати келаси ҳафтадан бошлаб барча туристлар учун чегараларини очади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Здравко Кривокапич маълум қилди.
«Греция барча туристлар учун очиқ, ресторан ва меҳмонхоналар ишлай бошлади, биз ҳам шундай қилишимиз керак, чунки бу масалада ёндашувларимиз ўхшаш. Черногория келаси ҳафтадан барча туристлар учун чегараларини очади», — деди Кривокапич.
Черногория молия ва ижтимоий ҳимоя вазири Милойко Спайич ўтган йил декабрда мамлакат бундан буён коронавирусга қарши курашиш учун чегараларини ёпмаслигини айтганди.
Бутун иқтисодиёти 6 млрд доллар деб баҳоланадиган республика даромадининг чорак қисми туризмдан келади, деб ёзади Bloomberg. 2020 йил январидан сентябрига қадар Черногориянинг туризмдан оладиган даромади 90 фоизга камайган.
Мавзуга оид
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
17:32 / 30.08.2024
Таниқли актёр Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди
19:57 / 28.08.2024
Тошкент дунёда такси нархи арзон бўлган шаҳарлар қаторига киритилди
17:50 / 15.08.2024