Туркия фаластинликлар ҳимоясини таъминлаш учун халқаро кучларни ташкил этишни таклиф қилди
Туркия Фаластиннинг тинч аҳолиси ҳимоясини таъминлаш учун халқаро кучлар ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида айтиб ўтди.
«Халқаро ҳамжамият Фаластиннинг тинч фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар. Бу жавобгарликнинг муҳим қисми Ислом ҳамкорлик ташкилоти гарданидадир. Биз БМТ Бош ассамблеясининг 2018 йил июндаги резолюциясига кўра, Фаластиннинг тинч аҳолисини ҳимоялаш халқаро механизмини ташкил этиш устида ишлашимиз керак. Бу ташаббус халқаро кучлар ташкил этиш ёрдамида ҳимояни ҳам ўз ичига олиши керак», деб айтган Човушўғли ўз нутқида.
Унинг таъкидлашича, «Фаластин масаласида бирлашиш ва журъатли бўлиш вақти келди». «Ислом олами биздан етакчи бўлишимизни кутмоқда ва Туркия барча зарур қадамларга тайёр», деб қўшимча қилган Туркия ташқи ишлар вазири.
10 май кунидан бошлаб Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият кескинлашди. Ўшандан бери икки томон бир-бирига зарбалар бериб келмоқда. Кескинлашувга Исроил Қуддуснинг Шайх Жарроҳ даҳасидан фаластинлик оилаларни чиқариб юбориш қарори сабаб бўлган.
Мавзуга оид
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
14:47 / 07.11.2024
Фаластин президенти ва АДЛ бош котиби Фаластин ва Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди
14:08 / 06.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Фаластин қочоқларига ёрдам бериш агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни кескин қоралаймиз
16:18 / 05.11.2024