Андижон вилоятида 1-чорак давомида ҳокимларнинг 40 та қарори бекор қилинган
Андижон вилояти судининг 2021 йил 1-чоракдаги фаолияти юзасидан оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда kun.uz мухбири иштирок этиб, бир қанча саволларга жавоб олди.
Андижон вилоят, туманлараро маъмурий судлари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 95 та иш кўрилган.
Ушбу суд ишларининг 40 таси қаноатлантирилган, 43 таси рад қилинган, 7 таси иш юритишдан тугатилган, 5 таси кўрмасдан қолдирилган.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари кесимида таҳлил қилинганда Жалақудуқ туман ҳокимлигининг 8 та, Марҳамат туман ҳокимлигининг 7 та ва Андижон шаҳар ҳокимлигининг 5 та қарорлари бекор қилинган ва улар бу борада “етакчи”.
Шунингдек, Андижон туман ҳокимлигининг 3 та, Булоқбоши туман ҳокимлигининг 2 та, Избоскан ва Қўрғонтепа туман ҳокимликларининг 4 та, Олтинкўл туман ҳокимлигининг 3 та, Балиқчи, Бўстон ва Пахтаобод туман ҳокимликларининг 1 тадан қарорлари бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, kun.uz суриштирувидан сўнг Андижон шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги ноқонуний қарори бекор қилинган эди ва бу ҳолат биринчи марта эмаслиги ҳақида хабар қилган эдик.
Мавзуга оид
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
10:26 / 24.10.2024