Жамият | 20:20 / 17.05.2021
8297
1 дақиқада ўқилади

Андижонга келин бўлиб тушган аёл Қирғизистондаги онасининг Танзила Норбоевага мурожаатидан сўнг Ўзбекистон паспортини олди

Қирғизистондан Андижонга келин бўлиб тушган аёл 30 йил ўтиб Ўзбекистон паспортини олди.

Андижонга келин бўлиб тушган Шоирахон Эгамова 30 йилдан буён фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаётгани, паспорти йўқлиги учун 10 йилдан бери бор-йўғи 100 километр нарида, Қирғизистонда яшовчи кекса онасини кўргани бора олмаслиги ҳақида Сенат раиси Танзила Норбоевага мурожаат қилганди.

Мазкур мурожаат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олингач, кўп ўтмай Ўзбекистон президентининг 11 майдаги фармонига мувофиқ Шоирахон Эгамова Ўзбекистон фуқароси сифатида қабул қилинди.

Kun.uz’га хабар беришларича, 17 май куни Шоирахон Эгамова Ўзбекистон паспортини ҳам олган.

Яқин кунларда унга хорижга чиқиш биометрик паспорти «загранпаспорт» берилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид