Жаҳон | 17:51 / 17.05.2021
9592
1 дақиқада ўқилади

Исроил БМТни ташкилотнинг Ғазодаги иккита мактабига зарба бериши тўғрисида огоҳлантирди

Соҳилбўйи анклави ҳукумати «халқаро ташкилотларни бу мактабларни ҳимоя қилиш ва Исроилнинг бу режасини амалга оширишига йўл қўймаслик»ка чақирмоқда.

Фото: AFP

Исроил ҳарбийлари БМТни ташкилотнинг Ғазо секторидаги иккита мактабига ракета зарбалари бериши тўғрисида хабардор қилди. Бу ҳақда Dunia Al Watan радиоси хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, зарбалар «Ал-Буроқ» ва «Ал-Ақсо» мактабларига берилади. Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизматининг билдиришича, «мактаблар ходимлари огоҳлантирилган ва эвакуация қилинган».

Соҳилбўйи анклави ҳукумати «халқаро ташкилотларни бу мактабларни ҳимоя қилиш ва Исроилнинг бу режасини амалга оширишига йўл қўймаслик»ка чақирмоқда.

Аввалроқ БМТнинг Яқин Шарқдаги агентлиги Исроилнинг ракета зарбалари оқибатида ташкилотнинг Ғазо секторидаги иккита таълим мактабига жиддий зарар етганини маълум қилганди. 

10 майдан буён Ғазо сектори ва Исроил бир-бирига ракета зарбалари бермоқда. Охирги маълумотларга кўра, Исроил томонидан 10 киши, Фаластин томонидан 220дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид