Наманган—Чортоқ оралиғида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди
Темир йўл кўприги таъмирланиши сабабли Наманган—Чортоқ йўналишидаги поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди.
Наманган вилояти Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, Наманган вилояти ҳудудида жойлашган Наманган—Чортоқ бекатлари оралиғидаги 108 км 7-пикетда жойлашган Чортоқсой темир йўл кўпригида темир-бетон кўпригини қайта таъмирлаш муносабати билан мазкур бекатлар оралиғида поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
Тошкент — Наманган — Андижон йўловчи поездлар қатнови Тошкентдан Намангангача ва Қўқон — Наманган — Андижон шаҳарлараро электропоезди Наманган бекатигача қўйилиши ҳамда юк ва йўловчи ташиш поездларнинг шакллантириш режасига вақтинча ўзгартиришлар киритилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024