Ўзбекистон | 08:35 / 17.05.2021
3194
1 дақиқада ўқилади

Навоийда илк бор хусусий секторлар ўртасида қурилиш материаллари кўргазмаси ўтказилди

Навоийда 15-16 май кунлари «Zarafshan Golden Group» компанияси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида хусусий секторлар ўртасида қурилиш материаллари кўргазмаси бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, кўргазмада республикадаги 80 дан ортиқ корхона ўз маҳсулотлари билан қатнашган.

Шунингдек, кўргазма доирасида «Навоий» эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 11 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2 та йирик лойиҳа тақдимоти ва очилиш маросими ҳам бўлиб ўтган.

Аввалроқ Навоий шаҳридаги «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасида металлургия, машинасозлик, энергетика, кимё саноати ва қурилиш материаллари соҳасида республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси ўтказилганди.

Мавзуга оид