Сурхондарёда тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахс содир этган ЙТҲда 11 ёшли бола ҳалок бўлди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда 11 ёшли бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 16 май куни соат 16:20ларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Туманнинг Мажнунтол маҳалласида яшовчи шахс тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳолда давлат аҳамиятидаги 4Р 103 автомобиль йўлида ВАЗ-2107 машинаси билан ҳаракатланиб келаётганда йўлни кесиб ўтаётган шу маҳаллада яшовчи 11 ёшли болани уриб юборган.
Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган бола Шеробод тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Суриштирувларда маълум бўлишича, мазкур шахс ВАЗ-2107 машинасини қўшни туманда яшовчи шахсдан сотиб олган ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда бошқариб келган. У ҳодиса содир бўлганда тажрибасизлик ва эътиборсизлик қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур шахс содир этган ҳодиса юзасидан туман ИИБ томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024
Андижонда Damas ағдарилиб пиёдалар йўлакчасида 9 ёшли қизчани босиб қолди
13:19 / 13.11.2024
Пензадаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони аниқлаштирилди
19:07 / 12.11.2024