Ўзбекистон | 10:07 / 18.05.2021
20919
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Бир кунда соғайиб чиққанлар сони янги ҳолатлардан кўп бўлди, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 200дан камроқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланиб, яна 2 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 17 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97068 (+175) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 20 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 10 нафари Тошкент вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 7 нафар,
  • Жиззах вилоятида 1 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 25 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 14 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 9 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 54 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 149 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92582 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 672 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3814 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид