Жамият | 13:46 / 18.05.2021
8924
2 дақиқада ўқилади

«Онам учун жоним фидо бўлсин» – Ҳиндистонда 6 ойдан буён дард чекаётган аёлга ёрдам зарур

Ўзбекнинг асл фарзанди ота-онасидан кўрган меҳрни ортиғи билан қайтаришга уринади. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам оғир дардга чалинган онасини қутқариш учун ҳар қаёнга зир югурмоқда.

– Онам Барно Азимова жигар циррозига чалиниб қолди. Узоқ даволанишлар самара бермади, охири жигар алмаштириш зарурлигини айтишди. Операция Ҳиндистонда ўтказилиши керак, – дея сўз бошлади Суннатбек Бурҳониддинов.

Оилада тўнғич фарзандман, сотиш мумкин бўлган нарсаларимизни сотиб, 13 минг доллар тўпладим ва онамни Ҳиндистонга жўнатдим. Қилган ишим таваккал эди, бу пул етмаслигини билардим, аммо онамни жўнатмасликнинг ҳам иложи йўқ эди, умидсизликка тушиб қоларди.

Ҳозир шифохона тўловига 27 минг доллар сўрашяпти. Ўртадаги фарқни қаердан топишни билмай бошим қотди. Жўнаб кетганларига деярли 6 ой бўляпти, бунча вақт даволанишнинг, мусофирчиликда юришнинг ўзи бўлмайди. Онам учун жоним фидо, лекин ҳозир менинг жоним эмас, ўша тўланадиган маблағ зарур бўлиб турибди. Яхши инсонлардан кўмак сўрашга мажбур бўлдим, – сўзларини якунлади Суннатбек.

Kun.uz муштарийлари бирор беморни ноумид қилмаганлар. Айниқса, хорижда мураккаб вазиятда қолганларга ўзгача далолат қиладилар. Ўйлаймизки, Суннатбек ўз волидасини соғ-омон кутиб олади.

Барно Азимовага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600112946696242 Суннатбек Бурҳониддинов номида;

Виза: 4023060234399797 Барно Азимова номида;

Сбербанк: 4276400077955467 Шавкат Абдуллаев номида;

Телефон рақами: +99899 827-54-64 (ўғли)

 Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид