Жамият | 21:39 / 18.05.2021
3319
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда тезликни оширган маст ҳайдовчи машинани чуқурга қулатди. Ундаги йўловчи вафот этди
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида спиртли ичимлик таъсирида бўлган ҳайдовчи тезликни ошириб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 16 май куни соат 19:30ларда Олтинсой тумани Миршода маҳалласи ҳудудидан ўтган маҳаллий йўлда 1992 йилда туғилган ҳайдовчи «Ласетти» автомашинасини маст ҳолда бошқариб тезликни оширган. Сўнг йўлдаги хавфли бурилишлардан бирида бошқарувини йўқотиб, автомашина йўлдан чиқиб чуқурликка тушиб кетган.
Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган шахс оғир тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, туман ИИБ томонидан мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.