Ўзбекистон | 09:52 / 20.05.2021
2514
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «Дамас» скутерни уриб юборди. 17 ёшли ўсмир вафот этди

Сурхондарё вилояти Денов туманида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланган «Дамас» ўзидан олдинда кетаётган скутер билан тўқнашиб кетган. Оқибатда скутер йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Денов тумани Тотувлик маҳалласидан ўтган йўлда катта тезликда ҳаракатланган «Дамас» қарама-қарши йўналишга чиқиб, ўзидан олдинда кетаётган ва секинлашиб чап тарафдаги ички йўлга қайрилаётган скутерни уриб юборган.

Оқибатда скутер ҳайдовчиси ва 17 ёшли йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, скутер йўловчиси вафот этган.

Суриштирувда маълум бўлишича, «Дамас» ҳайдовчиси белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган ва эътиборсизлик қилган. Шунингдек, йўлнинг сифати ҳам талаб даражасида бўлмаган. Унда керакли йўл белгилари ўрнатилмагани аниқланган.

Сурхондарёда тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахс содир этган ЙТҲда 11 ёшли бола ҳалок бўлди

Сурхондарёда тезликни оширган маст ҳайдовчи машинани чуқурга қулатди. Ундаги йўловчи вафот этди

Мавзуга оид