Жиззахда ЙПХ ходимларидан қочган ҳайдовчи ва унга «ёрдам»га келган дўстлари 10 суткага қамалишди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай қочиб кетган Кобальт машинаси ҳайдовчиси ва унга «ёрдам»га келган дўстлари суд ҳукмига кўра, 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 24 март куни давлат аҳамиятидаги 4Р35 Жиззах-Гагарин автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган қисмида Кобальт машинаси ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, қочиб кетган. Ходимлар унинг ортидан кузатиб боришаётганда ҳайдовчи қўнғироқ қилиб, дўстларини ёрдамга чақирган. Шундан сўнг, ҳайдовчининг дўстлари ЙПХ ходимларининг йўлини тўсиб, уларнинг ҳаракатланишларига халақит берган.
Охир-оқибат қочиб кетган ҳайдовчи ва унинг дўстлари ушланиб, уларга нисбатан маъмурий кодекснинг тегишли моддалари билан баённома тузилиб, иш судга оширилган.
Ҳуқуқбузарларга тегишли маъмурий иш Шароф Рашидов туман судида кўриб чиқилиб, уларга нисбатан ҳукм ўқилган. Жумладан, ҳайдовчи ва унинг бир дўстига 10 сутка қамоқ жазоси тайинланган. Яна бир дўстига эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима солинган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
11:30 / 01.11.2024
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди
08:30 / 28.10.2024