Жаҳон | 14:23 / 22.05.2021
6492
1 дақиқада ўқилади

Эйнштейннинг қўлёзмаси кимошди савдосида 1,2 миллион долларга сотилди

Архивчиларнинг таъкидлашича, дунёда ушбу формуланинг машҳур физик ўз қўли билан ёзган тўртта нусхаси мавжуд. 

RR Auction аукционида Алберт Эйнштейннинг машҳур E = mc2 формуласи ёзилган қўлёзма мактуби 1,2 миллион доллардан сал ортиқроққа сотилди.

Қайд этилишича, бу савдо ташкилотчилари белгилаган нархдан уч бараварга қимматроқдир.

Калифорния технология институти ва Қуддусдаги яҳудий университети архивчиларининг таъкидлашича, дунёда ушбу формуланинг машҳур физик ўз қўли билан ёзган тўртта нусхаси мавжуд.  

Полшалик физик Людвиг Зилберштейнга немис тилида битилган бу мактуб 1946 йилнинг 26 октябрида ёзилган. Зилберштейн Эйнштейннинг айрим назарияларига қарши чиққани билан танилган.

Мактубни сотиб олган харидорнинг исми ошкор этилмаган.

Мавзуга оид