Ўзбекистон | 16:11 / 24.05.2021
43222
2 дақиқада ўқилади

Ангренда 8та автомобил иштирокида содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ангренда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан бирламчи маълумот берди.

2021 йил 24 май куни соат 09:30ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 184-км.да “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “МАН” русумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, ағдарилган.

Қайд этилишича, юк автомобили ўзидан олдинда бўлган темир йўл кесишмасига етмай тўхтаган. Натижада, “Ласетти”, “Кобальт”, “Жентра”, “Нексия-3”, “Матиз”, “Нексия-3” ва “Ласетти”  русумли автомобиллари билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашув натижасида “Ласетти” русумли автомобили ёнган.   

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Тан жароҳати олган фуқаролар Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига  ётқизилган. 

Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва Ангрен шаҳар ФВ бўлими, ИИБ, Прокуратура ва ССБ ҳамда тезкор-тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид