Жамият | 22:40 / 24.05.2021
2095
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда автотранспорт воситаларининг созлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб сотган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб сотган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро И.Б. «S.A.» МЧЖнинг муҳри, штамп ва бланкаларини сохталаштиргани аниқланган. Жумладан, у ҳеч қандай компрессор ва ускуналарсиз автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилгани ва соз ҳолатда эканини тасдиқловчи гувоҳномаларни 50 минг сўмдан 100 минг сўмгача ҳақ эвазига тайёрлаб берган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид