Ўзбекистон | 19:00 / 24.05.2021
3317
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 62 ёшли шахс оғир тан жароҳатлари олиб комага тушди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида Кобальт ва Матиз автомашиналари тўқнашиб кетган. Оқибатда Кобальтда йўловчи сифатида кетаётган 62 ёшли шахс оғир тан жароҳатлари олиб комага тушган ва шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 23 май куни тахминан соат 11:45 ларда давлат аҳамиятидаги 4Р105 автомобиль йўлининг Бойсун тумани Дарбанд маҳалласи худудида ўтувчи 12 километрида Кобальт ва Матиз автомашиналари ўзаро тўқнашган. 2002 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги «Кобальт» билан, рўпарадан ўзининг йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1981 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Матиз автомашинасининг йўлига чиқиб кетиши сабабли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда, «Кобальт» автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган 1959 йилда туғилган фуқаро Ж. Б. бош мия ёпиқ лат ейиши, иккала кўз атрофи гематомаси, чап пешона қош соҳаси йиртилган, кўкрак қафаси гематомаси торакс, оғир постравматик шок кома ҳолати каби тан жароҳати олиб, Бойсун тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Бойсун туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид