ЖССТ коронавирусдан вафот этган тиббий ходимлар сонини маълум қилди
Коронавирус пандемияси бошидан бери дунёда камида 115 минг тиббий ходим COVID-19’дан вафот этди. Бундай маълумотни ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус келтириб ўтди.
«18 ой давомида бутун дунёда тиббий ходимлар ҳаёт ва ўлим ёқасида бўлишди. Улар мислсиз кўп ҳаётларни сақлаб қолишди ва барча саъй-ҳаракатларга қарамай дунёни тарк этганлар ҳаёти учун курашишди. Улардан кўпи ўзи ҳам вирус юқтириб олди. Ҳисобот тўлиқ бўлмаса-да, баҳолашларимизга кўра, соғлиқни сақлаш тизимининг камида 115 минг ходими бошқалар ҳаётини сақлаб, ўзлари эса энг катта ҳақ тўлашди», деб айтган Гебрейесус.
ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, кўплаб тиббий ходимлар шахсий ҳимоя воситалари ва вакциналар тақчиллиги сабабли ўзларини «ҳимоясиз ва ночор ҳис қилмоқдалар, кўплари умидсизланган».
Гебрейесуснинг айтишича, дунёда коронавирусга қарши барча вакциналарнинг 75 фоизи 10та давлатгагина етказилган.
«Бутун дунёда қўлланаётган вакциналар тўғри тақсимланганда эди, бугунги кунда барча тиббий ходимлар ва кексаларни қамраб олиш учун етарли бўларди», деб қўшимча қилган ЖССТ раҳбари.
Унинг таъкидлашича, пандемия ҳали тугамади ва коронавирус тарқалиши барча давлатларда назорат остига олинмагунча давом этади. ЖССТ бош директори барча давлатларни ўз аҳолисининг камида 10 фоизини сентябргача, йил охиригача эса 30 фоизини эмлашга чақирган.
Аввалроқ ЖССТ дунёда коронавирусдан ўлим ҳолатлари расмий статистикадан 2-3 марта кўплиги ва 6-8 миллионни ташкил қилишини маълум қилган. Шунингдек, ташкилотда ҳозирги пандемия охиргиси эмаслиги, дунёда янги хавфли вирус пайдо бўлиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024