Ўзбекистон | 08:10 / 25.05.2021
2398
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони маълум қилинди

Сирдарё вилояти умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган ҳар бир ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келади. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.

2020-2021 ўқув йили бошида жами ўқитувчилар сони 12 минг 667 нафарни ташкил этиб, улардан 61,4 фоизи қишлоқ мактабларида, 38,6 фоизи шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда. Сирдарё вилоятида битта ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келади.

Касб-ҳунар мактабларида жами ўқитувчилар сони 178 нафарни (ўриндошларсиз) ташкил этди. Шундан энг кўп ўқитувчи ходимлар Сайхунобод туманида 33 нафар (18,5 фоиз) фаолият юритмоқда. 

Шунингдек, вилоят олий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар (ўриндошларсиз) жами 500 нафарни ташкил этди. Шундан 145 нафарини аёллар (29 фоиз) ташкил этса, 355 нафари эркаклар (71 фоиз) дан иборат.

Мавзуга оид