Сурхондарёда калтакланган депутат ҳодисасининг тафсилотлари вилоят ИИБ томонидан очиқланди
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани кенгаши депутати бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланган. Халқ демократик партияси мазкур ишда суриштирув чўзилиб кетаётганини билдирди. Вилоят ИИБ мазкур масалада ўзининг расмий муносабатини билдирди. Унга кўра, калтакланган депутат ишида суриштирув якунланиб, иш туман прокуратурасига юборилган.
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани кенгаши депутати бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланган. Халқ демократик партияси мазкур ишда суриштирув чўзилиб кетаётганини билдирди. Вилоят ИИБ мазкур масалада ўзининг расмий муносабатини билдирди. Унга кўра, калтакланган депутат ишида суриштирув якунланиб, иш туман прокуратурасига юборилган.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 апрель куни соат 10:30 ларда Бойсун тумани Инкобод маҳалласида яшовчи Ж.Ў. ва Қ.А. яшаш маҳалласи ҳудудида жойлашган «Асланбек эксклюзив боғлари» МЧЖга қарашли ерда Бойсун туман Ҳунармандлар маҳалласида яшовчи М.А. ҳамда М.А. илгаридан давом этиб келаётган ер майдони устида тортишиб жанжаллашиб, бир-бирини қасддан уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда, фуқаро Ж.Ў., Қ.А., М.А. ва М.А. тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Республика суд-тиббиёт экспертиза Илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалининг 2021 йил 19 апрель кунидаги хулосасига кўра, Ж.Ў. «ўртача оғирликдаги», М.А. «соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлган енгил», М.А. эса «енгил» тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ томонидан 2021 йилнинг 21 апрель куни Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов жараёнида Ж.Ў.ни М.А. ва М.А. гуруҳ бўлиб тан жароҳати етказганлиги бўйича 2021 йилнинг 30 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали расмий муносабат билдирилиб, оммага маълум қилинган.
Қайд этилишича, жиноят иши бўйича ўтказилган терговга кўра, фуқаролар М.А. ва М.А.га нисбатан муқаддам эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «в,г,и» бандлари билан тўлдирилган, шунингдек, фуқаро У.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-модда 2-қисми билан айблов эълон қилинган.
Таъкидланишича, мазкур жиноят иши бўйича 2021 йилнинг 25 май куни тергов ҳаракатлари тамомланиб, Жиноят проссецуал кодексининг 381-моддаси тартибида айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун Бойсун туман прокуратурасига юборилганлиги маълум қилинган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024