Жамият | 22:01 / 27.05.2021
3564
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «Ласетти» ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб содир этган ЙТҲда 1-синф ўқувчиси вафот этди

Сурхондарё вилояти Узун туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 1-синф ўқувчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 24 май куни давлат аҳамиятига эга 4Р101 автомобиль йўлининг Узун тумани Серҳаракат маҳалласидан ўтган 114-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган Ласетти автомашинаси билан 1-синф ўқувчисини уриб юборган.

Оқибатда, ўқувчи бола оғир тан жароҳатлари билан Узун тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Аниқланишича, ҳайдовчи тезлик соатига 50 километр қилиб белгиланган жойда соатига 120-130 километр тезликда ҳаракатланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид