Ўзбекистон | 09:42 / 27.05.2021
4895
1 дақиқада ўқилади

Тошлоқ тумани ИИБ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошлоқ тумани ИИБ мансабдор шахсларига ҳам мансабга совуққонлик билан ёндашгани учун дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яқинда босқинчилик жиноятида айбланаётган тўрт нафар шахс Фарғона вилоятининг Тошлоқ туман суди биносидан қочиб кетгани  ҳақида хабар берилган эди. 

Фарғона вилояти прокуратураси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, «қочоқларга» нисбатан ЖКнинг 222-моддаси 2-қисми «в» банди (қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ мансабдор шахсларига нисбатан ҳам мансабга совуққонлик билан қараш (ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми) аломати билан «иш» қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари Фарғона вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Фарғонада судьянинг мулкига тажовуз қилган фуқарога суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Мавзуга оид