“Болам учун жигаримни бераяпман, бор нарсамизни сотдик...” – Шукруллонинг фарзандлари етим қолмасин
Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи Шукрулло Ҳайитов 2 йилдан бери жигар циррози касаллиги билан курашиб яшамоқда. Бугун у сиз-у биз каби саховатпеша инсонлар ёрдамига муҳтож.
Шукрулло 2019 йилдан бери жигар циррози ҳамда қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайишидан азият чекмоқда.
“Икки йилдан бери ушбу касаллик билан даволаниб келмоқдаман. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳар икки-уч ойда даволаниб турибман. Ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Шу йил февраль ойида кўнгил айниб, бош оғриғи бошланиб, қон қуса бошладим. Шундан сўнг уйдагилар Тошкентга, Воҳидов номидаги шифохонага олиб боришди. У ерда докторлар жигар циррози ташхисини қўйишди. Аввалари даволаниб юравериб, бунақа касаллик пайдо бўлганини билмай қолибман. Ёшлигимда гепатитга чалингандим.
Шифокорлар жигар кўчириб ўтказиш керак, дейишди. Бунга жуда катта маблағ кетар экан. Пулимиз етмаяпти. Уйимизда бор нарсаларни сотдик. Онамнинг жигарлари тўғри келар экан. Ўзлари донорлик қилмоқчи”, – дейди Шукрулло Ҳайитов.
Беморнинг онаси Зулхумор Наврўзова ҳам яхшиларнинг кўмак беришидан умидвор.
“Шу ўғлим тузалиб кетиши учун жигарим тугул жонимниям беришга тайёрман. Фарзандларининг бошига ҳаммавақт соғ бўлиб юришини хоҳлайман. Юртимиздаги саховатпеша инсонлардан илтимос қилиб сўрайман, шу фарзандим учун ёрдам қилинг”, – дейди у.
Дард билан курашаётган бемор ва унинг яқинларига ҳозирги кунда нечоғлик мушкуллигини ҳис қилишнинг ўзи оғир. Шукурулло биродаримизгаям яхши инсонлар ёрдам қўлини чўзишларидан умидвормиз.
Бемор Шукрулло Ҳайитовга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0423 8172 5141 Шукурулло Ҳайитов номида
Sberbank: 5336690172320121 Насим Диллиев номида.
Телефон: +998993503191
Достон Раҳматов тайёрлади,
Монтажчи Дониёр Якубов.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024