Жиззахда 24 сотих ерни 42 миллион сўмга олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаролардан бирига 42 миллион сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, фуқаро Х.Қ. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 42 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024