Ўзбекистонда 39 минг кмдан ортиқ тупроқ йўл мавжуд. АҚШда ҳам 425 минг км шундай йўл бор – Автомобил йўллари қўмитаси раиси
Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев Сенатнинг 15-ялпи мажлисида республикадаги мавжуд автомобил йўллари қайта ҳисобланганини ва бугунги кунда 209 минг км автомобил йўли борлиги, шундан қарийб 40 минг километри тупроқ йўл эканини маълум қилди.
«Биз қайтадан ҳисобдан ўтказганимизда 184 минг эмас, 209 минг км йўл борлиги аниқланди. Шундан 42654 км бизники, қолгани ички хўжалик йўллари ва бошқа йўллар. Бугунги кунда бу йўлнинг 40 минг км.га яқини таъмирланди.
Республикада 39 417 км тупроқ йўл бор, уларни шағаллаштириш ишлари кетяпти. Босқичма-босқич бутун дунё қилаётган ишни қиляпмиз, АҚШда ҳам 425 минг км тупроқ йўл бор.
Йўллар борасида камчиликларимизни тан оламиз, лекин бизнинг асосий муаммомиз ички хўжалик йўлларига боғлиқ», деди автомобил йўллари қўмитаси раиси.
Мавзуга оид
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:17 / 24.08.2023
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
09:22 / 25.07.2023
Япония Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида янги лойиҳани амалга ошириши мумкин
13:58 / 20.07.2023