Америкалик олим COVID-26 ва COVID-32 вируси ҳақида огоҳлантирди
Таниқли америкалик олим Питер Хотезнинг таъкидлашича, COVID-19 пандемиясининг келиб чиқишини тушуниш ва чуқур таҳлил қилиш келажакдаги инсоният саломатлиги ва хавфсизлиги учун жуда муҳимдир.
Америкалик олим Питер Хотез COVID-26 ва COVID-32 хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Унинг фикрига кўра, етакчи вирусологлар, эпидемиологлар ва бошқа мутахассисларни эпидемия бошланган Хитойнинг Уҳан шаҳрига юбориш ва касаллик келиб чиқишини чуқур ўрганиш керак.
«Биз COVID-19’нинг келиб чиқишини тўлиқ англамас эканмиз, ер юзида COVID-26 ва COVID-32 пайдо бўлади», – дея таъкидламоқда Байлор Университетининг молекуляр вирусология ва микробиология соҳаси бўйича профессори Питер Хотез.
Экспертнинг фикрига кўра, бу масалада Хитой билан ҳамкорлик қилмасдан коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида маълумот олиш қийин бўлади.
Вируслар бўйича бошқа бир етакчи мутахассис, доктор Энтони Фауси ҳам бундан кейин коронавируснинг табиий келиб чиққанлиги ҳақидаги уйдирмаларга ишонмаслигини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ, британиялик олим Ангус Далглиш COVID-19 намуналарида уникал «бармоқ излари» мавжудлигини ва бу фақатгина лабораторияда ўтказилган манипуляциялар натижасида вужудга келиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
00:02 / 27.08.2024
Молдова президентида COVID-19 аниқланди
14:15 / 14.08.2024
Жанубий Корея COVID-19 ҳолатлари кўпайгани сабабли кураш чораларини кучайтиради
20:02 / 25.06.2024