«Сизлар менга кўмакчисизлар» — президент журналистлар билан суҳбатлашди
1 июнь куни Сурхондарёга ташриф билан борган президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегарадаги Ҳайратон кўприги яқинида жойлашган Айритом чегара божхона постида журналистлар билан мулоқот қилди.
Давлат раҳбари саволларга жавоб беришдан олдин мамлакат ривожи журналистларга ҳам боғлиқ эканини таъкидлади.
«Саволларга ўтишдан олдин, менга битта нарсани ваъда беришларинг керак: кўряпман, сизлар кўп ҳаракат қиляпсизлар, биз ҳаммамиз мана шу янги Ўзбекистонга масъул ва жавобгар эканлигимизни билишимиз керак», – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент ОАВ вакилларини тарозининг икки палласини ҳам инобатга олишга чақирди.
«Қаламларинг ўткир бўлишини, халқнинг юрагига етиб боришини, тарозининг икки палласини ҳам албатта эътиборга олишларинг керак. Кеча ким эдик, нималар қилгандик, қайси омилларни амалга оширгандик, нима камчиликларимиз бор эди? Одамларимизнинг турмуш даражаси, ислоҳотларга ишончи қандай ошяпти?
Қишлоқларда оддий-оддий уйларга киряпмиз. Тўғри, сизлар айтишларинг мумкин, президент келишига бу уйни тўғрилаб, тайёрлаган деб. Бундай деб шубҳа қилишинглар мумкин, лекин битта нарсани билишларинг керакки, ҳамма қўяётган қадамларимиз, сизлар билан қилаётган очиқ мулоқотларимизнинг замири – халқимизга жойларда бўлаётган камчиликларимизни ҳам, ютуқларимизни ҳам рост-рўй етказиш. Бунда сизлар менга кўмакчисизлар.
Сизларнинг қаламларинг, чиқарадиган ҳамма маълумотларинг одамларни тўғри йўлга [ундаши лозим]. Мана, кичкинагина божхона пости. Мен бош вазир бўлганимда бу ерларга жуда кўп келганман, инсон омили 150 фоиз эди (жуда юқори эди – таҳр.). Инсон омили бўлганда хавф-хатарнинг олдини олиш, иқтисодиётимизни барқарор қилиш бўйича жуда катта нуқсонлар, камчиликлар бор эди. Мана, ҳозир биринчи қадамларимизни қўйяпмиз, ҳамма соҳани рақамлаштириш, иложи борича инсон омилини камайтириб, адолатли, коррупциядан йироқ қилишга интиляпмиз», – деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
23:13 / 17.07.2024
«Сўнгги вақтларда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз» — Комил Алламжонов
22:02 / 27.06.2024