Ўзбекистон | 23:59 / 01.06.2021
14827
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қўй жунидан гилам тўқиш йўлга қўйилмоқда

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Термиз шаҳридаги «Аfghan bazar carpets» корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Пресс-служба президента

Маълумки, Сурхондарёда қўй кўп боқилади. Лекин унинг жуни деярли қайта ишланмайди. Шу боис Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Афғонистон тажрибаси асосида жундан гилам тўқиш йўлга қўйилмоқда.

Президент бу лойиҳани маъқуллаб, афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жундор қўй зотларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди.

Мажмуада «Silk road tex» корхонаси ҳам ташкил этилади. Унда ипакли мато, ипакли тайёр маҳсулотлар, спорт ва йўл сумкалари ҳамда ипакли гилам ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Йилига 2 миллион долларликдан зиёд экспорт мақсад қилинган.

Мавзуга оид