Беҳзод Мусаев: Сурхондарёда битта олий таълим маскани бор эди, ҳозир олтитага етди
Сурхондарё фаоллари билан йиғилишда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам сўзга чиқди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Бир неча йил олдин мактабгача таълим билан қамраб олиш деярли йўқолиб кетганди, десак тўғри бўлади. Бор йўғи 13 фоиз эди. 4-5 йил аввал Сурхондарёда битта олий таълим маскани – Термиз давлат университети бор эди, ҳозир олтитага етди. Талабалар сони 10 мингга етмасди, ҳозир 36 мингга етди. Талабаларни ётоқхона билан таъминлашни 6 мингга етказдик.
Рухсат берсангиз, бир таклифимиз бор эди. Сурхондарё учун манзилли грантлар ҳажмини оширсак. Булар 20 та ўрин сўрашяпти, биз шу кўрсаткични 40 тага оширдик”, – деди Беҳзод Мусаев.
“Элликта ўрин ажратаман. Барча ҳисоб-китобларни қилиб, таклифларни беринглар. Бу ўринлар фақат Сурхондарё учун ажратилсин”, – деди президент.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024