Жаҳон | 18:22 / 04.06.2021
4411
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича 2 миллиарддан ортиқ инсон коронавирусга қарши эмланди

Фақат олти мамлакатда эмлаш ишлари бошланмаган. Булар – Шимолий Корея, Ҳаити, Танзания, Чад, Бурунди ва Эритрея.

Фото: Getty Images

Дунё бўйича коронавирусга қарши эмланганлар сони 2 миллиарддан ошди, деб хабар берди MedicalXpress портали.

Портал маълумотига кўра, 215 мамлакатда 2 млрд 109 млн 696 минг 22 киши коронавирусга қарши эмланган.

Исроилда ҳар 10 кишидан 6 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Ундан кейинги ўринларда Канада: аҳолининг 59 фоизи камида бир доза вакцина олган, Буюк Британия (58,3 фоиз), Чили (56,6 фоиз) ва АҚШ (51 фоиз) жойлашган.

Ўн инъекциядан олтитаси учта давлатга тўғри келади – Хитой (704,8 миллион доза), АҚШ (296,9 миллион доза) ва Ҳиндистон (221 миллион доза).

Дунё бўйича фақат олти мамлакатда эмлаш ишлари бошланмаган. Булар – Шимолий Корея, Ҳаити, Танзания, Чад, Бурунди ва Эритрея.

Oxford/AstraZeneca вакцинасидан дунёнинг 170 мамлакатида фойдаланилмоқда. Ундан кейинги ўринда Pfizer/BioNTech турибди – 97 мамлакат. Moderna - 46 мамлакат, Sinopharm - 45, "Спутник V" - 40 ва Johnson & Johnson - 29 мамлакатда қўлланилмоқда.

Мавзуга оид