Иқтисодиёт | 16:49 / 04.06.2021
10715
2 дақиқада ўқилади

Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиши ортидан инфляцияга доир хавотирлар кучаймоқда

БМТ маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошишига доир хавотирлар ортиб бормоқда. Май ойи якунларига биноан озиқ-овқат маҳсулотлари 12-ойдирки ошишда давом этган.

Дунё озиқ-овқат маҳсулотлари охирги 10 йилдаги салкам энг юқори нархни намоён этмоқда. Бу дунё мамлакатлари Covid-19 инқирозидан чиқишга уринаётган бир вақтда маҳсулотлар қийматига доир сунъий ҳисоб-китоблар ортиши билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда, деб ёзмоқда Ал-Жазира телеканали.

Нарх-наволар ўсишининг давом этиши жаҳон Марказий банкларининг иқтисодиётни тиклаш учун қўшимча туртки беришга уринишлари соясида кенгроқ инфляцияни тезлаштириши мумкин. Хусусан, Бразилиянинг кенг қишлоқ хўжалик майдонларида давом этаётган қурғоқчилик маккажўхоридан тортиб, кофе ҳосилига катта зиён етказмоқда. Жанубий-Шарқий Осиёда эса, ўсимлик мойи ишлаб чиқиш ҳажми пасайган. Бунинг оқибатида чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг харажатлари ўсади ва шундоқ ҳам Хитойдаги талаб ўсиши билан камайган дунё ғалла захиралари поёнига етади.

«Ишлаб чиқаришдаги эҳтимоллар учун кам жойга эгамиз. Бизда ҳар қандай давлатда талаб ортишига қарши имкониятлар жуда кам, - деган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош иқтисодчиси Абдулризо Аббассян. – Юқоридагиларнинг бирортасидаги ўзгаришлар нарх-навонинг яна ўсишига олиб келиши мумкин».

Кениядан Мексикагача нархлар юқорилигига доир хабарлар келаётган бир вақтда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг қимматлашуви, чекланган харид қуввати ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимига эга бўлган айрим қашшоқ давлатларда оғриқли бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, БМТ индекси 2011 йил сентябридан буён энг юқори нуқтани кўрсатмоқда. Бунда ўтган ойдаги 4,8 фоизлик ўсиш охирги декададаги энг юқори кўрсаткич бўлган. Индекс таркибига кирувчи 5 маҳсулот нархи ой мобайнида ўсишни намоён этган, бунда ўсимлик мойи, ғалла ва шакар сезиларли қимматлашган.

Дунёдаги очарчилик муаммоси сўнгги йилларда ўз чўққисига чиққан бўлса, экстремал ҳаво шароитлари ва сиёсий зиддиятлар соясида рўй берган пандемия муаммони янада чуқурлаштирган. 

Мавзуга оид