Жаҳон | 21:42 / 04.06.2021
30974
2 дақиқада ўқилади

Путин Роман Протасевични танимаслигини ва танишни ҳам истамаслигини айтди

Минскда Ryanair самолёти мажбуран қўндирилишида Россия махсус хизматлари ҳам қатнашгани тўғрисидаги саволга Путин «Албатта, йўқ» деб жавоб берди. 

Владимир Путин ва Роман Протасевич

Россия президенти Владимир Путин Минскда қўлга олинган Nexta Telegram-канали асосчиси Роман Протасевични танимаслигини ва танишни ҳам истамаслигини айтди

«Аудиториямиз катта, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми, бизни – мени ва канцлерни (Австрия канцлери Себастян Курц) шу савол билан «эзиб ташлашди». Аллақандай Роман Протасевич, уни танимайман ва танишни ҳам истамайман. Истаганини қилсин – Лукашенко режими билан курашаверсин», — деди Путин.

Минскда Ryanair самолёти мажбуран қўндирилишида Россия махсус хизматлари ҳам қатнашгани тўғрисидаги саволга Путин «Албатта, йўқ» деб жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, бундай ишларда халқаро ҳамкорлик қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Ryanair’нинг Афинадан Вильнюсга рейсни амалга оширган самолёти Минскда мажбуран қўндирилганди. Унда учган беларуслик мухолифатчи журналист Роман Протасевич қўлга олинган.

Ушбу ҳодиса халқаро можаро келтириб чиқарди. Бир қатор давлатлар бунда Беларусни айблаб, у билан авиаалоқани тўхтатишга ва республика авиакомпанияларига ўз ҳудудлари устидан учишни тақиқлашга қарор қилди.

Мавзуга оид