Ўзбекистон | 14:45 / 05.06.2021
5693
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди

“Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси яратилди.

Қарор билан 2021–2025 йилларда Ўзбекистонда атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди. 

Унга кўра, жумладан, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланди:

  • сув ресурслари, атмосфера ҳавоси ва тупроқларни ифлослантирувчи манбалар мониторинги;
  • атмосфера ҳавоси, ерусти ва ерости сувлари ҳамда ерларнинг ифлосланиши мониторинги;
  • кўллар экотизимлари мониторинги;
  • ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги;
  • атроф-муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиш мониторинги.

2021 йил 1 декабрга қадар атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси тўлиқ шакллантирилади. 

Шунингдек, республикадаги 22 та шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган 61 та турғун постларда атмосфера ҳавосининг сифати бўйича кунлик, майда дисперсли заррачалар бўйича ойлик кузатишлар олиб борилади.

Мавзуга оид