Жаҳон | 08:21 / 09.06.2021
18050
1 дақиқада ўқилади

Жанубий африкалик аёл 10 эгиз фарзандни дунёга келтириб, рекорд ўрнатди

Жанубий африкалик аёл бирдан 10 фарзанд – 7 ўғил ва 3 қизни дунёга келтириб, рекорд ўрнатди.

Жанубий Африка Республикасида 37 ёшли Гозиаме Тамара Ситхоле биттада 10 эгиз фарзандни дунёга келтирди. Бунгача аёлнинг эгизак фарзанди бўлган.

Аёлга Претория шифохоналаридан бирида кесарча қилинган.  

Таъкидланишича, аёл кўзи ёриганда ҳомиладорликнинг 7-ой 7-кунида бўлган.

Аёл ва турмуш ўртоғининг таъкидлашича, ҳомиладорлик табиий йўл билан юз берган. Дастлаб аёлга ультратовуш текширувида 6 фарзанд, кейинроқ эса 8 фарзанд кутаётгани айтилган. Бироқ жарроҳлик амалиёти аёл 10 нафар фарзанд кутаётганини кўрсатган.

Аёлнинг турмуш ўртоғи шифокорларга ишонмаган ва бундай ҳомиладорликни тиббиёт нуқтайи назаридан имконсиз деб ҳисоблаган. Бироқ у бир онда кўп фарзандли отага айлангандан кейин ҳайратга тушган.

Таъкидланишича, бу борада аввалги рекорд малилик аёл томонидан бир ой олдин ўрнатилган бўлиб, у 9 эгиз фарзандни дунёга келтирган.

Мавзуга оид