Ўзбекистон | 11:43 / 09.06.2021
18274
1 дақиқада ўқилади

Муборак туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилояти Муборак туман ҳокими Улуғбек Эрназаров ишдан олиниб, унинг ўрнида Акрам Арипов иш бошлади.

Бугун, 9 июнь куни Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Депутатлар томонидан Муборак тумани ҳокими этиб Aкрам Оромович Aрипов тасдиқланди.

Aкрам Aрипов шу вақтгача Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Муборак туманида 2020 йилнинг майидан буён Улуғбек Эрназаров ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди.  

Аввалроқ, президент Муборак туманида саноат ривожланиши паст эканлигини таъкидлаганди.

Мавзуга оид