Киберҳужумга учраган JBS USA компанияси ҳакерларга 11 млн доллар тўлашга мажбур бўлди
JBS USA компанияси 30 май куни киберҳужумга учради. Натижада компаниянинг Шимолий Америка ва Австралиядаги бўлинмалари ахборот тизимида жиддий узилишлар пайдо бўлди.
Гўшт ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи JBS USA компанияси ҳакерларга 11 млн доллар тўлаганини маълум қилди.
"JBS USA 11 млн доллар тўлаганини тасдиқлайди. Бу компаниямиз учун жуда оғир қарор бўлди. Аммо мижозларимиз учун эҳтимолий хатарларнинг олдини олиш учун ушбу қарор қабул қилинди", – дейилади компания сайтида.
JBS USA компанияси – дунёдаги энг йирик гўшт ишлаб чиқарувчи Бразилиянинг JBS S.A компанияси филиали. Компания 30 май куни киберҳужумга учради. Натижада компаниянинг Шимолий Америка ва Австралиядаги бўлинмалари ахборот тизимида жиддий узилишлар пайдо бўлди.
ФҚБ ушбу ҳужумларни REvil ва Sodinokibi гуруҳлари амалга оширган деган хулосага келди. Тахминларга кўра, бу Россиядаги ҳакерлар гуруҳининг турлича номлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:05 / 20.12.2024
Украина давлат реестрлари РФдан кенг кўламли киберҳужумга учради
16:48 / 24.11.2024
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
14:42 / 20.08.2024
АҚШ Эроннинг Трамп ва Ҳаррис штабларига киберҳужумлари ҳақида маълум қилди
23:06 / 25.07.2024