Жамият | 21:35 / 10.06.2021
3948
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда машина савдоси билан шуғулланган фирибгарга жиноий иш қўзғатилди

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилояти Узун туманида машина савдоси билан шуғулланган фирибгарга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 май куни Узун тумани Янгирўзғор маҳалласида яшовчи, Х.Раҳмонали туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 2021 йил 5 март куни туманнинг Обизаранг маҳалласида яшовчи Қ.Парвиз унинг «ВАЗ-2104» русумли машинасини 33 миллион сўм эвазига сотиб олишини ваъда қилиб, пулни 20 мартгача беришини айтиб, алдаб кетганини билдирган.

Бундан ташқари, 2021 йил 3 май куни туманнинг Наврўз маҳалласида яшовчи уй бекаси, Ф.Ҳайитхол туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида, Қ.Парвиз 17 апрель куни унинг «ВАЗ-2105» русумли машинасини 13 миллион сўмга сотиб олиб, пулни бермасдан машинани бошқа шахсга сотиб юборганини билдирган.

Қайд этилишича, 18 май куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Қ.Парвизга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-3-қисми «а, б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид