Спорт | 15:46 / 10.06.2021
12832
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Украина терма жамоаси либосидаги шиор олиб ташланишини талаб қилди

УЕФАнинг фикрича, либосдаги "Слава Украине!" шиори сиёсий эмас. Аммо "Героям слава!" шиори олиб ташланиши шарт, чунки у биринчи шиор билан биргаликда сиёсий тус касб этади.

УЕФА футбол бўйича Украина терма жамоасининг Евро-2020 мусобақаси учун мўлжалланган либосидан "Героям слава!" ёзуви олиб ташланишини талаб қилди.  

Қайд этилишича, либосдаги Украина харитаси ташкилот қоидаларига зид эмас, чунки БМТ ушбу давлатнинг мазкур чегараларини тан олади.

"Слава Украине!" шиори ҳам сиёсий эмас.

Аммо "Героям слава!" шиори олиб ташланиши шарт, чунки у биринчи шиор билан биргаликда сиёсий тус касб этади.

Аввалроқ Россиядагилар Украина терма жамоасининг либосидаги ёзувлар сиёсий шиор эканлигидан норозилик билдирганди.

Мавзуга оид