Жамият | 16:00 / 14.06.2021
15179
7 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат иқтисодиёт университети рақамлашмоқда

Иқтисодий ва технологик тараққиётнинг янги босқичи сифатида намоён бўлаётган рақамли инқилоб инсоният ҳаётини шиддат билан ўзгартириб, кенг имкониятлар яратиш билан бирга, халқаро рақобат майдонининг янада кескинлашув даврини бошлаб берди.

Амалга оширилаётган лойиҳалар натижаси ўлароқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам бир қатор фойдали дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга кенг татбиқ этиб келинмоқда.

Дастурларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этаётган ёш мутахассис Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси тадқиқотчиси Нурсаидов Нурмуҳаммад Яшнар ўғлини мисол қилишимиз мумкин.

 

Н.Нурсаидов “Ўқув жараёнини рақамлаштиришда мобил таълим муҳитини сунъий интеллект негизида такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда. Шу билан бирга, мазкур мавзу бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинаётган амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловларида ўзининг лойиҳаси билан мунтазам иштирок этиб келмоқда ҳамда халқ таълими ва олий таълим тизими учун бир қатор фойдали дастурлар ишлаб чиқиб, уларни амалиётга кенг татбиқ этиб келмоқда.

 Жумладан, «Иқтисодий терминлар луғати» мобил иловаси ва унинг веб версияси (dictionary.tsue.uz) ишга туширилди. Мазкур луғат олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, докторантлари, илмий ходим ва талабалари, магистрантлари, шунингдек, реал сектор корхона ва ташкилотларининг молия, ҳисоб, савдо, саноат ва ижтимоий муносабатлар, тижорат, банк иши, ташқи савдо билан шуғулланаётган мутахассис-ходимлари учун мўлжалланган.

«Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари» электрон илмий журналининг веб платформаси (dgeconomy.tsue.uz) ҳам ишлаб чиқилди.

Ахборот технологияларининг барча соҳа ва йўналишлари бўйича дарслар, видеолар, маслаҳатлар ва IT соҳаси бўйича ўзбек тилидаги манбалардан бепул фойдаланишга мўлжалланган «IT online» мобил иловаси, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларига оид 3000 дан ортиқ атама, тушунчалар учун таъриф ва изоҳлар ҳамда соҳада қўлланувчи жуда кўплаб қўшимча маълумотларни ўзида мужассамлаштирган «AKT izohli lug‘ati» мобил иловаси ишлаб чиқилди.

Бу иловалардан Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси ҳамда ахборот технологиялари билан боғлиқ мамлакатимиздаги барча ОТМлар талабалари мунтазам фойдаланмоқда.

Инновацион таълим кафедраси учун мобил дарслик ишлаб чиқилди. Ушбу мобил дарслик бўлажак иқтисодчилар учун фан-техника ва иқтисодиёт соҳасидаги билимларни ўзлаштириш, турли мулкчилик шаклидаги давлат ва нодавлат муассасаларида ахборотларни қайта ишлаш бўйича тизим ва технологияларни ишлаб чиқиш, таълим турлари бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам беради.

Компьютерда ўтирган ҳолатда кўз машқларини бажаришга мўлжалланган eye.tsue.uz тизими (веб платформа) ишга туширилди.

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедрасида ўқитилаётган фанлар бўйича талабалар билимини текширишга мўлжалланган мобил иловалар ишлаб чиқилди ва бу жараён давом эттирилмоқда.

Болажонларни ҳар хил номақбул аудио ва видео маълумотлардан ҳимоялаш мақсадида «Kids video» лойиҳаcи оммага тақдим этилди.

Иловани юклаб олиш учун ҳавола:

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.app.nurbola

Университетда барча йўналишлар бўйича электрон китобларни онлайн ўқиш, фойдаланиш, баҳолаш ҳамда юклаб олиш мақсадида ebook.tsue.uz тизими фойдаланишга топширилди. Ҳозирда электрон кутубхонанинг мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқилган ebook.tsue.uz тизимида жамланган адабиётлар 17 та йирик гуруҳга таснифланади. Ўз-ўзидан ҳар бир гуруҳ кичик бўлинмаларга ҳам бўлинади. Ҳозирча электрон кутубхонада синов тариқасида дарсликлар киритиб борилмоқда. Тез орада 5 мингдан ортиқ дарсликлар ушбу тизимга юкланади.

Илмий ишлар ва инновациялар бўлимининг doctorant.tsue.uz веб сайти ҳамда бўлим фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида Telegram-бот «@Ilmiytdiu_bot» ишлаб чиқилиб, илмий изланувчилар учун фойдали муҳит яратилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университенинг «Ягона интерактив хизматлари" портали – interactive.tsue.uz ҳам фойдаланишга топширилди.

Мазкур портал орқали университет томонидан бериладиган 6 турдаги маълумотномаларни паспорт серия ва рақамини киритган ҳолда онлайн олишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Ягона интерактив хизматлари портали»нинг давоми сифатида Контракт шартномаларини онлайн олиш бўйича портал ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур порталнинг дастурий таъминоти «Рақамли иқтисодиёт» факультетининг «Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари» кафедраси «Информатика ва ахборот технологиялари» таълим йўналиши талабалари томонидан ишлаб чиқилди.

Лойиҳа доирасида тайёрланган мобил иловалардан бепул фойдаланиш учун «Play Market» дўконидан юклаб олиш керак бўлади.

Иловаларни юклаб олиш учун ҳавола:

https://play.google.com/store/apps/developer?id=Nursaidov

Тадқиқотчи Нурмаҳаммад Нурсаидов ҳозирда дарс жадвалини электронлаштириш, университетга виртуал сайр қилиш имкониятини тақдим этувчи дастурий таьминот ҳамда илмий изланувчиларнинг чораклик ҳисоботларини онлайн топширишга мўлжалланган мониторинг тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, университет раҳбарияти бошчилигида Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси профессор-ўқитувчилари М.Абдуллаев, Б.Вафоев, Ҳ.Ҳомидов, Н.Нурсаидов ва Л.Аблазовлар томонидан республикамизда илк бор илмий-амалий лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалиги фаолиятини дронлаштириш амалга оширилди.

2021 йил 15 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги “Геоинновация маркази” ДУК билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги фаолиятини замонавий дрон технологиялари асосида рақамлаштириш илмий-амалий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Қибрай туманида дрон технологияларини қишлоқ хўжалиги фаолиятига қўллаш бўйича илк тажриба-синов ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, инсоният тараққиётининг ҳозирги даври ва яқин истиқболида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг сифат жиҳатдан ривожланиши рақамли технологияларни кенг жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлиб бормоқда. Мамлакатимиз тараққиётининг истиқболи ҳам рақамли иқтисодиёт ривожланиши ва рақамли технологияларнинг қамров даражасига таянади.

Халқаро тажриба шундан далолат бермоқдаки, бугунги кунда рақамли технологиялар асосан илмий ҳамжамият ва хусусий секторда жадал ривожланмоқда. Шунинг учун давлат, айнан, ушбу соҳаларда инновацион лойиҳалар ва IT-компанияларни қўллаб-қувватлаган ҳолда қулай экотизимни яратиши лозим.

Қўшимча маълумот учун:

Тел.: 712392841

E-mail: dg_economy@tsue.uz 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид