Бухорода 17 йил илгари хизматга нолойиқлиги сабаб ишдан бўшатилган ИИБ ходими сохта гувоҳнома билан ушланди
Бухоро вилоятида 17 йил илгари хизматга нолойиқлиги сабаб ишдан бўшатилган ИИБ ходими сохта гувоҳнома билан ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 14 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қоракўл туманида яшовчи 45 ёшли Ў. С. ички ишлар органларидан нафақага чиққанини кўрсатувчи сохта гувоҳнома билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, шахсий автомашинасида йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Ў.С. ўзини ички ишлар органларида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, сўнгра нафақага чиққан майор сифатида таништирган. Сўнг, йўл патруль хизмати инспекторига 2014 йил 23 май куни ИИВ МИБ раҳбари томонидан берилган, 2010 йилнинг 24 февралида нафақага чиққанини кўрсатувчи 3817-сонли сохта гувоҳномани кўрсатган.
ЙПХ ходими гувоҳноманинг ҳақиқийлигига шубҳа қилиб, ҳужжатни нафақа архивидан текширилиши юзасидан ИИБ вилоят бошқармасига билдирган. Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор-суриштирув ишлари давомида бундай гувоҳнома йўқлиги маълум бўлган.
Қўшимча манбаларга кўра, Ў. С. 1998-2004 йиллар давомида вилоят ички ишлар органларида турли вазифаларда фаолият юритган. У 2004 йилда ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли хизматга нолойиқ деб топилиб, ички низом асосида ишдан бўшатилган.
Таъкидланишича, ҳозирда фуқаро Ў.С.га нисбатан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 27.12.2024
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди
12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
10:24 / 02.12.2024
Бухоро вилояти ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
13:41 / 30.11.2024