Ўзбекистон | 12:52 / 15.06.2021
20218
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳарлар чегараси ўзгартирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини ўзгартиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқмоқда.

Қайд этилганидек, Тошкент вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштиришга олиб келади.

Шунингдек, Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманлари чегарасидаги муаммоли масалаларни ечиш, аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмалар ҳамда йўл хўжалигини тубдан яхшилаш имконини беради.

Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари қуйидагича ўзгартирилмоқда: 

  • Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига; 
  • Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига;
  • Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига;
  • Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига;
  • Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига;
  • Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига;
  • Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига;
  • Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига;
  • Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига;
  • Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига;
  • Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига; 
  • Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига;
  • Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.

Мавзуга оид