Спорт | 13:24 / 16.06.2021
16056
3 дақиқада ўқилади

ДХХ раиси кубогининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Апрель ойидан бошлаб, Ўзбекистон бўйлаб мини-футбол бўйича ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари кубоги ўтказилди.

Расмий релизга кўра, мусобақаларда 18-30 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат 7779 та жамоа иштирок этди.

Туман, шаҳар ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган энг кучли 14та жамоа 12-15 июнь кунлари Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ДХХ раиси кубогида қатнашди.

12 июнь куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Жамоалар 4та гуруҳга бўлинган ҳолда, мусобақа ғолиблиги учун курашга киришди. Шунингдек, махсус қуръа ёрдамида уларга Ўзбекистон футболининг номдор мутахассислари ёрдамчи мураббий сифатида бириктириб берилди.

Турнир ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев турнир хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мусобақа жуда юқори савияда ташкил этилди. Ўзбекистонда 16-30 ёшлар оралиғидаги ёшларни ўзида қамраб олган бу каби кенг кўламли мусобақалар кам. Ҳар бир маҳалла ўз шаънини ҳимоя қилгани, кейинроқ эса туман ва республика босқичи билан турнир давом эттирилгани, 60мингдан зиёд ёшларнинг бир чемпионат йўлида курашга киришгани жуда хурсанд қилди.

Ташкилий масалада қийинчиликлар бўлди. Лекин иштирокчиларнинг кўзларидаги миннатдорлик ҳислари барча чарчоқларимизни чиқариб юборади», – дейди ЎзПФЛ директори.

k2WH4H-XVC9PzWh-asLfKSVAAWI4pFt2.jpg (1280×853)

IQ1aer9w52BM3JxUR_w8UzQ5gnfEBH5b.jpg (1280×853)

Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Самарқанд» МФЙ жамоаси, 2-поғонани Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри «Тараққиёт» МФЙ жамоаси, 3-ўринни Жиззах вилояти Зомин тумани «Ғофур Ғулом» МФЙ жамоаси қўлга киритди. Кучли тўртликка Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани «Оқ Манғит» МФЙ жамоаси якун ясаб берди.

Чемпионларга медаллар ва кубокни ДХХ раиси Абдусалом Азизов топширди.

IRSaL7whpfQU8O1gdOte8YvYD2Nhf6hH.jpg (1280×887)

dZSdtfvZ2vV6Fo0aymg8bmVyIYoh3tDx.jpg (1280×880)

Турнир ғолибларига ўзлари истиқомат қиладиган маҳаллада мини-футбол майдончаси, қолган 3 жамоага эса «Workout» майдончалари қуриб берилади.

Бундан ташқари, тақдирлаш маросимида «Энг яхши ўйинчи», «Энг яхши тўпурар», «Энг яхши дарвозабон» ва «Энг яхши мураббий» номинациялари бўйича кучлилар аниқланди. Уларга махсус совринлар, статуэткалар, «Энг яхши мураббий» номинацияси ғолибига эса телевизор совға қилинди.

Asg2lAtOpn_D9EmFVLI-Nz-vegQqhNQR.jpg (1280×982)

Мавзуга оид