ФВВ ходимлари томонидан каналда чўкиб кетаётган қиз қутқариб қолинди
Чортоқ туманидан ўтувчи «Катта Наманган канали»да оқиб кетаётган қизча ФВВ ходими томонидан қутқариб қолинди.
Ҳодиса кеча, 15 июнь куни соат 19:40 ларда, Наманган вилояти Чортоқ шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Наманган канали”да юзага келган.
Маълум бўлишича, мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари каналда оқиб кетаётган қизни кўриб қолган. Шундан сўнг, ФВВ ходимлари зудлик билан қутқарув ишларини амалга оширганлар.
Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро ҳушсиз ҳолда қутқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ўзига келтирилган. Ўзига келтирилган қиз туман тиббиёт бирлашмасига юборилган.
Ҳозирги вақтда қутқарилган инсоннинг аҳволи ўнгланган.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
20:16 / 19.10.2024
Тундаги ўқ овози – Чортоқдаги қотиллик тафсилоти
20:33 / 14.10.2024
Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди
10:55 / 22.09.2024