Жамият | 22:09 / 16.06.2021
3431
2 дақиқада ўқилади

Янгийўлда йўлда ётган одамни босиб ўлдирган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида одам уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида одам уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 июнь куни соат 22:20ларда Тошкент-Душанбе халқаро автомобиль йўлининг Янгийўл шаҳри ҳудудидан ўтган 25-километрида номаълум шахс бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси йўлнинг қатнов қисмида ётган одамни босиб ўтиб кетган.

Сўнг жабрланувчига ёрдам бермасдан ҳодиса юз берган жойдан қочган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Суриштирувларда марҳум «Ниёзбоши» МФЙда яшовчи 1985 йилда туғилган шахс эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ шахсий таркибидаги барча ходимлар қочиб кетган ҳайдовчини топишга жалб қилинган. Олиб борилган тезкор қидирувда мазкур йўл-транспорт ҳодисасини «Ниёзбоши» МФЙда яшовчи 2001 йилда туғилган А. ўз бошқарувидаги «Nexia» машинаси билан содир этгани аниқланган.

Мавзуга оид