Ўзбекистон | 09:00 / 19.06.2021
12396
9 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш ҳақида «Ўзбектелеком» АК брифинги

Жорий йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида «Ўзбектелеком» АК Бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг давомида ОАВ вакилларига «Ўзбектелеком» АК томонидан янги технологиялар асосида Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур муҳитни яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини тегишли давлат хизматлари билан таъминлаш орқали Ўзбекистон Республикасининг жадал суратларда рақамлаштирилиши, рақамли иқтисодиётни янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида, 2020 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, хусусан Компаниянинг телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида дунёнинг етакчи хорижий ишлаб чиқарувчиларидан замонавий телекоммуникация ускуналарини жорий этиш бўйича лойиҳалар намойиш этилди.

«Ўзбектелеком» АК томонидан мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, барча учун хизмат нархини арзонлаштириш, ҳар тоифадаги абонентлар учун хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йил 1 майдан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган канал нархи олдинги тарифларга нисбатан 20% гача арзонлаштирилиб 32 минг сўм этиб белгиланган. Мазкур хизмат нархи сўнгги 3 йил ичида 7,5 баробардан кўпроққа арзонлаштирилганини кўрсатмоқда.

Халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлигини самарали захиралаш мақсадида, «Ўзбектелеком» АК модернизация ишларини олиб бормоқда ва ушбу ишлар доирасида мавжуд 1 200 Гбит/с тезлиги 3200 Гбит/с гача оширилади. Айни пайтда зарур ускуналар олиб келинган ва жорий йилнинг 3-чораги охирига қадар монтаж ва ишга тушириш ишлари амалга оширилади.

Магистрал транспорт тармоғини ривожлантириш ва модернизация қилиш доирасида 2020 йилда «Ўзбектелеком» АК транспорт тармоғининг ўтказувчанлиги вилоят марказларига қадар 600 Гбит/с.гача ва туман марказларига қадар 60 Гбит/с. гача, магистрал транспорт тармоғининг умумий қуввати 23 Тбит/с.га етказилди. Шунинг натижаси ўлароқ 2021 йил 1 январдан оператор ва провайдерлар учун транспорт каналлари хизмати нархи 2 баробарга арзонлаштирилди, жорий йил 1 майдан нарх яна 30% га арзонлаштирилди.

Интернет хизматларига бўлган талабнинг тобора ортаётганлигини ҳисобга олган ҳолда юқорида келтирилган лойиҳалар амалга оширилиши, бутун мамлакат бўйлаб барча операторлар ва провайдерлар, ташкилотлар ва барча аҳоли қатламлари учун ташқи ва маҳаллий контентни етказиб беришда телекоммуникация тармоқлари узатиш қувватлари кескин ўсишини таъминлайди.

Брифингда нафақат транспорт тармоғи, балки маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Аҳолига симли кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этишни ривожлантириш, юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш учун янада кенг имкониятларни яратиш мақсадида 2020 йилда 1,2 миллион кенг полосали уланиш портлари ўрнатилиб, Компания кенг полосали уланиш портлари сони 2,3 миллионтага етказилди. 2021 йилда «Ўзбектелеком» АК томонидан қўшимча равишда яна 1 миллиондан кўпроқ порт ўрнатиб, уларнинг умумий сони 3,3 миллионга етказиш режалаштирилган. Шу тарзда бутун мамлакат бўйлаб янада кўпроқ аҳоли учун юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш уланиш имконияти яратилади.

Абонентлар учун ажойиб совға сифатида 2021 йил бошидан UNLIM сериясининг янгиланган тарифлари амалга киритилганини келтириш мумкин. Янгиланган тарифлар тўпламида янада юқори тезликда Интернет тармоғига уланиш таъминланди. Тезлик ўртача 1,5-2 баробарга оширилган бўлса, абонент тўлови эса аввалгидек ўзгаришсиз қолган.

Шу билан бирга, тезлик даражаси юқори бўлган тариф режаларда абонент тўлови янада арзонлаштирилган. Абонентларимизнинг кўплаб илтимосларига кўра, илк маротаба аҳоли учун ҳақиқатан 300 Мбит/с тезликка эга бўлган тезкор чексиз тариф режалар, шунингдек 1 000 Мбит/с.лик «гигабит тезлик»даги тарифлар жорий этилди!

Кўплаб тарифлар икки карра чексизга айланди, сабаби нафақат Интернет трафикка, балки IP-телефония учун бутун Ўзбекистон бўйлаб суҳбатлар дақиқасига чекловлар олиб ташланди. Энди чексиз ва узоқ вақт давомида юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш ҳамда сифатли телефония орқали суҳбат қуриш имкони мавжуд!

Коронавирус пандемияси барча аҳоли қатламлари учун юқори тезликдаги Интернет хизматлари қанчалик зарурлигини кўрсатди ва уларга бўлган талаб бирданига ортиб кетди ҳамда 2020 йил бошидан ҳозиргача «Ўзбектелеком» АКнинг кенг полосали уланган нуқталар сони 459 мингдан 1,2 млн.га этгани бунга яққол мисол бўла олади.

Шунингдек, пандемия даврида масофадан туриб таълим олиш, ходимларнинг масофавий ишлаши ва ҳатто бутун офислар учун турли видеоконференцалоқа платформалари бутун дунёда энг керакли восита бўлиб қолмоқда. Онлайн иш ва ўқишни ташкил этиш харажатларини оптималлаштириш учун UZTELECOM маълумотлар маркази базасида видеоконференциялар учун қулай ва кўп тармоқли платформа хизматларини таклиф этди ҳамда абонентларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил ноябрь ойида 1 ой давомида бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу хизмат маҳаллий “Uz-IX” ва “TAS-IX” тармоқларида ташкил этилган бўлиб, хизматларнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда ҳам оптик-толали линиялар орқали телекоммуникация хизматларини улаш бўйича сўровларнинг ҳажми катталиги сабаб, айрим жойларда хизматларга уланиш муддатлари чўзилаётганлиги кузатилмоқда. Ўз навбатида аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун Компания томонидан барча имкониятлар сафарбар қилиниб, мавжуд ресурслар ишга солинмоқда.

«Ўзбектелеком» АК бутун мамлакат бўйлаб оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бугунги кунда «Ўзбектелеком» АК томонидан бутун Ўзбекистон бўйлаб, оптик толали алоқа тармоғини янада кенгайтириш бўйича кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, бугунги кунда ётқизилган оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 72,1 минг. км ни ташкил этади. Биргина 2020 йилда 37 минг. км оптик толали алоқа линиялари ётқизилди.

2021 йилда яна 50 минг км қуриш ва оптик толали алоқа линиясининг умумий узунлигини 122 минг. км га етказиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 21,5 минг. км.дан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Таққослаш ва умумий статистика учун шуни қўшимча қиламизки, 2017 йилда Ўзбекистондаги оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 23 минг км.ни ташкил этган эди.

Шу билан бирга, Республика бўйлаб Компания симсиз кенг полосали Интернетга уланиш технологиялари – WТТх технологияларини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

WТТх – бу симсиз технологиядан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларга оптик тола каби симсиз кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этиш бўйича ечимларни ўз ичига олади.

Мамлакатимизда муваффақиятли амалга оширилаётган «Рақамли Ўзбекистон - 2030» Давлат стратегиясида рақамли инфратузилмани ривожлантириш, электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, миллий рақамли технологиялар бозори, таълим ва ахборот технологиялари соҳасида малака ошириш каби устувор йўналишларни ўз ичига олган.

Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва илғор жаҳон тажрибасига асосланган энг замонавий алоқа хизматларини жорий этиш энг қисқа вақт ичида «Рақамли Ўзбекистон»га ўтиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Брифинг видеоси: youtube.com/watch?v=GwgyuwHsG9o

Бизнинг веб-сайтимиз: uztelecom.uz

Ягона call-марказ: 1099

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид